Мусобақалар София шаҳрида 22-27 февраль кунлари бўлиб ўтди. Унда жаҳоннинг 37 мамлакатидан 370 нафардан ортиқ эркак ва аёл боксчилари иштирок этишди.
Мусобақа эркаклар ўртасида 13, аёллар ўртасида эса 12 та вазн тоифасида ташкил этилди. Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Терма жамоа сафида қуйидаги боксчилар совриндор бўлишди:
Олтин:
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-57 кг: Абдумалик Халаков
-63,5 кг: Мужибилло Турсунов
-80 кг: Одилжон Аслонов
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов
+92 кг: Лазизбек Мулложонов
Бронза:
-52 кг: Турсуной Раҳимова
?Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди.
Россия терма жамоаси иккинчи ўриндан жой олди. Кучли учликка эса Қозоғистон терма жамоаси якун ясади.