ДУНЁ

АҚШ Украина Президенти Киевни тарк этишда ёрдам беради

АҚШ расмийлари Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Киевни тарк этишига ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда «The Washington Post»  нашрига таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.

Америка ва украиналик расмийлар нашрга ёзган шарҳида АҚШ раҳбарияти Украина етакчисига “яқинлашиб келаётган рус қўшинлари томонидан қўлга олинмаслиги ёки ўлдирилиб қолмаслиги” учун Украина пойтахтидан эвакуация қилинишига ёрдам беришга тайёрлигини айтишган.

АҚШнинг юқори мартабали мулозимининг сўзларига кўра, АҚШ расмийлари сўнгги кунларда Зеленский билан «хавфсизликнинг турли масалалари, жумладан, ҳукумат узлуксизлигини таъминлаш, у учун энг хавфсиз жойлар»ни муҳокама қилишган.

Шу билан бирга, Украинадан келган мулозимнинг аниқлик киритишича, президентнинг ўзи уни бошқа шаҳарга олиб кетиш ҳақида буйруқ бермаган.

24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ЛХР ва КХДР раҳбарларининг ёрдам сўровига жавобан Донбассни ҳимоя қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказишга қарор қилганини маълум қилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan