ДУНЁ ЎЗБЕКИСТОН

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда шамол электр стансияси қурилишига тамал тошини қўйди

24-феврал куни Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманидаги Қораўзак шамол электр стансияси (қуввати 100 МВт бўлган) қурилишини бошлаш учун тамал тошини қўйди, деб хабар бермоқда “Дарё” мухбири.

Ушбу стансия Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг техник кўмагида эълон қилинган халқаро тендерда Саудия Арабистонининг АCWА Поwер компанияси 1 киловатт соат электр энергияси учун 2,5695 цент тариф таклифи билан ғолиб деб топилган. Шунга кўра, АCWА Поwер компанияси Қораўзак туманида 100 МВт қувватли янги шамол электр стансиясини қуради.

Мазкур электр стансия 2 йил ичида, яъни 2024-йилда ишга туширилади.

Электр стансия ишга тушгач йилига 350 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 120 мингдан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлайди.

Аҳамиятлиси, стансия ишга туширилиши натижасида йилига 106 миллион куб метр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 160 минг тонна зарарли чиқиндиларнинг чиқишини олди олинади. Ушбу ҳажмдаги тежалган газ билан 35 мингта хонадонни 1 йил давомида табиий газ билан таъминлаш мумкин.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қурилиш давомида 400 нафар ишчи-ходимлар фаолият юритади ва стансия ишга тушгач, 30 та янги ўрни яратилади.

Лойиҳа қиймати 108 миллион долларни ташкил этиб, давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида юз фоиз инвестор томонидан молиялаштирилади.

Маълумот учун, АCWА Поwер компанияси Ўзбекистонда умумий қуввати 2 600 МВт бўлган иссиқлик ва шамол электр стансиялари қуради.

Хусусан, Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 500 МВтдан бўлган 2 та шамол электр стансияси қурилиб, 2024-йилнинг январ ойида ишга туширилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan