Uncategorized

Ўзбекистонда интернетда ҳам жамоат хавфсизлигини таъминлаш режалаштирилмоқда

“Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги консепсиясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони имзолангани ҳақида хабар берилган эди. Фармон билан 2022—2025-йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси тасдиқланган.

Стратегия мамлакатда жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича ҳуқуқий, услубий, илмий, ташкилий чораларни ишлаб чиқиш ва самарали амалга оширишни ўз ичига олган.

Унга кўра, ОАВ, телекоммуникация тармоқлари ва интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ваколатли давлат органлари ходимларини обрўсизлантириш ҳолатларининг олдини олиш ва уларга барҳам беришнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари такомиллаштирилади.

Шунингдек, интернет тармоғида жамоат хавфсизлиги учун хавф туғдирадиган таҳдидларни ўз вақтида аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этиш бўйича комплекс ташкилий-методик асослар ва ҳаракатлар механизмлари яратилади.

Аввалроқ президентнинг “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги консепсиясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Ички ишлар вазирлиги тузилмасида Жамоат хавфсизлиги департаменти ташкил этилгани ҳақида хабар берилган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan