Uncategorized

«Солиобод»нинг «обод» кўчаси

«Ассалому алайкум! Сурхондарё вилояти Термиз тумани “Солиобод” маҳалласида яшовчи фуқаролар мурожаат қилмоқдаман. Бизнинг маҳалла Термиз аэропортига  яқин, Президент келганда ўтадиган кўча билан туташган. Ўша кўчага кўринадиган қисми, ариқларнинг ичи, тошли кўча боши асфальт чиройли қилинган, маҳалламиз кўчасининг 50-60 метр ичкарисига кирганда эса ҳақиқий кўчанинг аҳволини кўрасиз. Унда ариқларнинг ичи тошланмаган, қамишзор, ичида ҳар хил заҳарли илон, чаёнлар  ва бошқа ҳашоротлар бор. Кўчамиз жудаям чангли тупроқ. Битта машина ўтиб қолсаям уйнинг ичи чангдан тўлиб қолади.

Болаларимиз мактабга ўқишга бориб келганда кийган кийимларини албатда ювиш зарур. Бу менинг оилавий бюджетимга тўғри келмайди. Ўзим оддий ишчи бўлиб,  одамларнинг хизматини қилиб тирикчилик қиламан. Қиш кунлари келмоқда, ёғингарчиликлардан сўнг кўчамиз янаям аянчли аҳволга келади, ҳатто велосипедда юришга қийналаман. Бизларга кўп нарса керак эмас, тошли йўл қилиб беришса ҳам майли. Энг қизиғи шундаки кўчанинг 1-1.5 километридан кейин Президент саройига туташган жойи бор, яна ўша кўзга кўринарли жойлари чиройли қилинган. Ўртадаги йўл эса жуда ҳам ачинарли аҳволда, халқни ўйлаб қилинмаган, фақат кўзбўямачиликка ўхшайди. Мурожаат қилишимдан мақсад, халқ қабулхонасига бир неча бор ёзган мурожаатимга автомобил йўллари ҳудудий бошқармасидан 2018 йил келиб ўрганишди ва ҳолатни кўриб хақиқатда ачинарли йўл экан деб, 2019 йил давлат дастурига киритилди, дея жавоб хати юборишди. Аммо 2021 йил якунланаяпди ҳамки, натижа бўлмади. Мана яқинда яна Президент қабулхонасига мурожаат қилдик, келиб ўрганмасдан ўзлари сохта далолатнома тўлдириб, имзо қўйишдан бош тортди, деб далолатнома тузиб жавоб хати йўллаган экан. Биз бундан норозимиз. Сизлардан илтимос бизларга фақат реал ҳолатни кўрсатиб беринг. Зора, маҳалламиз йўлларига шунда раҳбарлар эътибор қаратишар… Сизларга олдиндан кўчамизда яшовчи аҳоли номидан рахмат айтиб қоламиз.” Деб ёзмоқда фуқаро.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan