Uncategorized

Суд қарорига асосан 37 мигрант Россиядан чиқариб юборилди

Москва вилоятидаги Митишида юз берган муштлашувда қатнашган 37 нафар чет эл фуқароси Россиядан чиқариб юборилди.

Москва вилояти ИИББ матбуот хизмати раҳбари Татьяна Петровага кўра, 5 август куни полицияга можаро ҳақида хабар келиб тушди, шундан сўнг 66 нафар чет эллик полицияга олиб келинди.

Уларга нисбатан 134та маъмурий баённома тузилди (миграция қоидаларини бузиш, майда безорилик, тақиқланган жойларда спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиш). Кейинчалик 49 нафар қонунбузарга 5 минг рубл миқдорида жарима солинди ва чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилди.

Шунингдек, Чуваш Республикасида туғилган 54 ёшли аёлга нисбатан ЖКнинг «ноқонуний миграцияни ташкил этиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. У мигрантлар яшаган хостел эгаси бўлган. Унга нисбатан “доимий яшаш жойини тарк этмаслик” ҳақидаги тилхат шаклида эҳтиёт чораси қўлланилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan