Uncategorized

Денов туманида сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот ўтказилди

Денов тумани, “Янги Ҳазорбоғ” маҳалласи худудидаги туман хокимлигига қарашли “1-сектор” биносида жиноят ишлари бўйича ва фуқаролик ишлари бўйича Денов туман судлари раислари томонидан туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва тегишли мумтассади ташкилотлар билан ҳамкорликда маҳалла фуқаролари билан сайёр қабулда ўтказилди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг  йиллар давомида ечимини тополмай келаётган ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий муаммолари ўрганилиб, уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Ўрганилган мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, меҳнат, алимент ундириш, мол-мулк ҳамда оилавий зўравонликдан жабр кўрган аёлларнинг оилавий низолари билан боғлиқ мурожаатларни ташкил этади.

Сайёр қабулдан сўнг, жиноят ишлари бўйича Денов туман суди раиси К.Муродов ва фуқаролик ишлари бўйича Денов туман суди раиси Б. Остоновлар томонидан сайёр қабулга келган фуқароларга “ Одам савдоси, инсон шаъни ва қадр-қийматини  поймол қилади”,“Зўравонликга қарши курашиш”, “Порахўрлик ва босқинчилик жиноятларини олдини олиш ва  шу каби жиноятларга имкон бермаслик” мавзуларида учрашув ўтказилди.

Дастлаб, жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг раиси  К.Муродов сўзга чиқиб, ўз сўзида одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш тўғрисида ўз фикрларини билдириб, хозирги кунда чет элга ишлаш учун кетаётган кўпгина фуқароларимиз одам савдоси қурбонларига айланиб қолишаётганлигини, авваламбор чет элга бормоқчи бўлган фуқаролар давлат ноқонуний  йўллар билан эмас, давлат билан шартнома тузилган холда ишлаш учун кетишса яхши бўларди, ана шунда чет давлатларда хам соғлиги, ҳақ-хуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ҳимояда бўлишини йиғилиш қатнашчиларига тушунтириб ўтди. Аввалламбор четга чиқишдан олдин фуқаролик паспортлари, шахсий ҳужжатларни фуқароларимиз бегона кимсаларга ишониб, уларни қўлига топширмаслиги, хар қандай ҳолатда ҳам ҳужжатларни ўзи билан бирга эҳтиёт қилиб сақлашлари бегона жойда ҳар кимгаям ишонмасдан, фақатгина ишончли инсонлар билангина четга чиқишлари ва бу хақда маҳалла фаолларига хабар қилишлари кераклигини айтиб ўтди.  

Шундан сўнг кун тартибидаги иккинчи мавзу юзасидан маҳаллада яшовчи фуқаролар орасида қайнона ва келин, эр ва хотин, қўшнилар орасида доимий жанжалларни келтириб чиқарадиган низоларни мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида кенг қамровли режали асосида маҳалланинг яраштириш комиссияси иштирокида муҳокамалар қилинишлиги, бунга мисол суриштирувчи орган ходимлари тамонидан терговга қадар суриштирув ишларини тамомлаб жиноий иш хужжатларини судга тақдим этган материалларни кўриб чиқишда бир қанча фуқароларнинг жиноий жавобгарлик масалалари кўрилиб, улар озодликдан махрум этиш, озодликни чеклаш ва шу каби жазоларга тортилиб кетмоқда. Ўз сўз навбатида учинчи масала юзасидан  йиғилишга қатнашган маҳалла фаоллари ва фуқароларга энг долзар муаммога айланиб келаётган порахўрлик ва босқинчилик жиноятлари бўйича бир нечта жиноят ишини кўриб чиқилган жиноят материалларидан мисоллар келтириб ўтди ва уларга имкон бермаслик бўйича  қатнашчиларга хар бир сохада олиб борилаётган тамагирликка йўл қўймасликни, хар бир йўналишдаги ишларини, келишувларини давлат ташкилотлари орқали қонуний йўл орқали ҳал этишликлари кераклигини таъкидлаб ўтди.

Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг раиси Б.Остонов сайёр қабулга қатнашган маҳалла фаоллари ва маҳалла фуқароларига хозирги вақтда фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судида хам фуқаролар одам савдоси қурбонига айланиб қолиб хуқуқбузарларга нисбатан ички ишлар ходимлари ва прокуратура ходимлари тамонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилиб якуний қарорларида жабрланувчиларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундиришлик юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судига мурожаат қилишлиги тушунтирилганлигидан сўнг судга қайта мурожаат қилиб, ўз мурожаатларида осонгина одам савдоси қурбонига айланиб қолганликларини ёки олди-берди масаласида фирибгарлик жинояти билан шуғулланувчи шахсларни қурбонига айланиб қолаётганликлари кузататилаётганлигини айтиб ўтди.

Б.Остонов ўз сўзи якунида  хар бир фуқароларни яна ҳушёрликка чорлаб бугунги ўтказилаётган кун тартибидаги мавзуларни уйда, давраларда хар бир фуқароларга етказиш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Маҳалла фуқаролари маърузачиларга бугунги ўтказилган долзарб мавзулар юзасидан керакли билим ва кўникмага эга бўлганликлари ҳақида ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг раиси

   Камолиддин Муродов

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan