ЖАМИЯТ

Сурхондарё вилояти ЙПХ ходимларига 203 дона бодикамера ажратилди

Бодикамералар онлайн режимда ишлаб, ходим ва фуқаро ўртасидаги барча ҳолатни борича ёзиб олади. У эрталаб ёқилади, ходимнинг хизмат вақти тугагач эса ўчади. ИИБ вакили ошхонага кирса ҳам, ўтирса ҳам қурилмани ўчиролмайди. Агар ходим камерани ечса ёки унинг олдини тўсиб қўйса, ўша заҳоти серверга бу ҳақда хабар етиб боради. Битта сервер 50 тадан 100 тагача камерани қамраб олади. Уларни алоҳида диспетчерлар мунтазам назорат қилиб боради.

Камеранинг битта батареясидаги қувват 8 соатга етади. 24 соат мобайнида захирадаги батареялар ҳам камера самарали ишлашида асқотади. Камера 25—30 метр масофагача бўлган ҳолатни ёзиб олади ва у бир ой сақланади. Бодикамеранинг бир донаси 400 доллар нархда харид қилинди.

Бодикамералар Марказий Осиё мамлакатлари орасида илк бор Ўзбекистонда жорий қилинмоқда. Мақсад — соҳада инсон омилини камайтириш, аҳоли ва ходимларни тартибга чақириш, турли кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишдир.