
Мамлакатимизда ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбур эканликлари қонун ва қонун ости ҳужжатларда ҳам ўз ифодасини топган.
Мажбурий ижро бюроси Шўрчи туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига кўра Қашқадарё вилоятидан келин бўлиб тушган Салима Адизова (исм фамилияси ўзгартирилган) ўзаро оилавий келишмовчилик сабаб икки нафар вояга етмаган фарзандлари билан 2019 йилда ота уйига кетишга мажбур бўлган.
Шундан сўнг, болаларининг моддий таъминотига масъул бўлган ота ижро ҳужжати асосида қисман алимент тўловларини амалга ошириб келган.
Бироқ, йиллар давомида йиғилиб қолган алимент
қарздорлиги
77 миллион сўмдан ошган эди. Ўрганишлар давомида болаларининг таъминотидан
бўйин товлаб юрган қарздор ота топилиб, давлат ижрочиси алиментдан бўйин товлаганликнинг
ҳуқуқий оқибатларини батафсил тушунтирди. Бюронинг туман бўлими томонидан
маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қарздор отага нисбатан ҳуқуқий чора
кўришлик учун судга тақдим қилинди.
Бундан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор отадан болаларининг ҳаққи бўлган алимент қарздорлиги тўлиқ ундирилиб олиниши таъминланди.
Мажбурий ижро бюроси
Сурхондарё вилояти бошқармаси