Uncategorized

Депутатга ёрдамчи керакми? У нималарга масъул бўлади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, депутат ёрдамчиси штати жорий этилмоқда.

Депутат ёрдамчиси депутатнинг вакили сифатида сайлов округида доимий фаолият юритади. Унга ҳақ тўлаш сиёсий партия маблағи ҳисобидан амалга оширилади.

У сайловчиларни Қонунчилик палатасидаги депутати фаолиятидан, ўз навбатида депутатни сайлов округида юз бераётган воқеалар, фуқаролар мурожаати, маҳаллий ижро ҳокимияти қарорларидан хабардор қилиб туради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan