Танлов Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан ўтказилмоқда.
Танловда иштирок этиш учун жорий йилнинг 20 июлидан 20 августига қадар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш талаб этилади:
https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSejF2t4nprDAjYjOqj9bN0M6zkVi6yv1XYmtCq9ci2CPqkT4g/viewform
Танлов ғолиблари 21 октябрь – ўзбек тили байрами арафасида:
?1-ўрин соҳиби “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” I даражали дипломи, 30 млн сўм миқдоридаги пул мукофоти ҳамда “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони;
?2-ўрин соҳиби “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” II даражали дипломи, 20 млн сўм миқдоридаги пул мукофоти ҳамда “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони;
?3-ўрин соҳиби “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” III даражали дипломи, 10 млн сўм миқдоридаги пул мукофоти ҳамда “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланадилар.