Uncategorized

Токио-2020: Эркин курашчи Ғуломжон Aбдуллаев чорак финалда

Токиода ўтаётган Олимпия ўйинларининг эркин кураш бўйича чорак финал баҳсларида ҳамюртимиз Ғуломжон Aбдуллаев хитойлик рақиби Лиу Мингуга қарши курашди.

Дастлабки даврада ҳисоб 2:2 кўринишида якунланди. Ўйиннинг иккинчи қисмида 10:2 ҳисобида ҳамюртимиз устунликни қўлга киритди. Шу тарзда 57 кг вазн тоифасид курашган Ғуломжон чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Бундан ташқари, яна бир эркин курашчимиз Жавраил Шапиев (86 кг) қуръага кўра бирини даврадаёқ ушбу вазннинг асосий фаворити эронлик Ҳасан Язданига қарши баҳс олиб борди. Беллашувда Яздани ҳар томонлама кучлироқ эканини кўрсатиб, кейинги даврага йўл олди. Энди у финалга етиб борса, Шапиев бронза медали учун курашиши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan