Uncategorized

“Рома” Элдор Шомуродовни 17,5 млн евро эвазига сотиб олди

Рим клуби Элдор Шомуродовни “Женоа”дан 17,5 миллион евро эвазига харид қилди. У “Рома” билан 2026-йил 30-июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчи янги клуби сафида 14-рақамда ҳаракат қилади.

Aввалроқ Рим клуби Шомуродовни сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олиши, битим қиймати 17,5 миллион еврони ташкил қилиши хабар берилганди. Шунингдек, 2,5 миллион миқдоридаги эҳтимолий бонуслар ҳам назарда тутилиши айтилганди. Бундан ташқари “Женоа” футболчининг кейинги трансферидан 10% улушга эга бўлиши таъкдиланганди.

Шомуродов 2020/21-йилги мавсум бошида “Ростов”дан 7,5 миллион евро эвазига “Женоа”га ўтганди. Бунгача у “Машъал” ва “Бунёдкор” клубларида тўп сурган. Элдор ортда қолган мавсумда A Серияда 31 та ўйин ўтказиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan