Uncategorized

Тожикистон Республикаси Хатлон вилояти делегациясининг вилоятимизга ташрифи давом этмоқда

Хатлон вилояти раиси Қурбон Ҳакимзода бошчилигидаги Тожикистон делегациясининг Сурхондарёга ташрифи иккинчи куни Термиз туманидаги муборак қадамжолар жумладан, Султон Саодат ва Ҳаким Термизий мақбаралари зиёратидан бошланди.

Меҳмонларга Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамроҳлик қилди.

Зиёратлар давомида Қуръон тиловат қилиниб, хайрли дуолар қилинди. Меҳмонларга муборак қадамжолар, уларни обод қилиш ва келгуси авлодга бус-бутун етказиш бўйича юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Меҳмонлар Шеробод туманидаги Имом Термизий мажмуасига ташриф буюрдилар.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳамда Хатлон вилояти раиси Қурбон Ҳакимзода Шеробод туманидаги «Abdulazizov Ziyodullo Baxriddinovich» анорчилик фермер хўжалигига ҳам ташриф буюришди.

Меҳмонлар хўжаликнинг 8 гектар майдонда экилган анор, ўрик, олма парваришидаги илғор тажрибаси билан ўртоқлашишмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan