Uncategorized

Сурхондарёда судья ва суд тизими ходимларининг касбий этикасини янада ривожлантиришга оид семинар ўтказилди

Куни кеча Сурхондарё вилоят суди судьялари ва суд тизими ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда АҚШнинг халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (USAID) ҳамкорлигида “Судьялар одоб-ахлоқ кодексиннг амалий қўлланилиши ва суд этикасига оид халқаро тажриба” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинарда Сурхондарё вилояти, туман (шаҳар) судининг судьялари ва суд тизими ходимлари иштирок этишди.

Дастлаб иштирокчиларга “Судьяларнинг одоб-ахлоқ кодекси” ҳар бир судья учун одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ касбий фаолиятида ва хизматдан ташқари вақтда мажбурий бўлган юксак одоб-ахлоқ талаблар белгилаш, ушбу талабларга барча судья ва суд ходими риоя қилиши лозимлиги, мазкур Кодекс судьялар ваколатини амалга оширишга ҳақлилиги ҳамда судьялик мақомига муносиблигининг муҳим шарти эканлиги,  одил судлов ва судьялар одоб-ахлоқи соҳасидаги халқаро стандартлар, “Судьяларнинг одоб-ахлоқига оид Бангалор принциплари”, судьяларнинг мустақиллиги ва холислиги принципи, суд тизимида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг ўзига хос хусусиятлари, судьяларда коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш, шунингдек судлар томонидан чиқариладиган қарорлар беғараз бўлиши ҳозирги давр талаби эканлиги ҳақида маълумотлар амалиётдаги мисоллар билан тушунтириб ўтилди.

Шундан сўнг, судья “Судьяларнинг одоб-аҳлоқ кодекси” қоидаларига сўзсиз риоя этиши, ўз фаолиятини адолат ва холислик принципларига асосланиб амалга ошириши кераклиги, судьяларнинг мустақиллиги, дахлсизлиги, улар фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслигининг давлат томонидан кафолатланиши, моддий ва ижтимоий таъминот даражаларининг юқори эканлиги, одил судловга эришиш учун асосланган ва адолатли қарорлар қабул қилиш лозимлиги ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Семинарда шунингдек, судья хизматда ва хизматдан ташқари вақтда етук касбий этикасини намойиш этиши, у ўзининг юриш-туриши, мулоқот маданияти ва етук ахлоқий даражаси билан жамиятда ажралиб туриши лозимлиги ҳақида айтиб ўтилди.

Судьялар фаолияти давомида бошқарув маҳорати, ишчанлик мулоқоти ва вужудга келадиган турли стресс ва стрессни келтириб чиқарувчи ҳолатларни бошқариш, иш жараёнларини тўғри ташкил этиш ва оқилона хулосалар чиқариш салоҳиятини ошириб боришга оид касбий кўникмаларини шакллантириш учун нималарга эътибор қаратишлари лозимлиги, шунингдек судларда оммавий ахборот воситалари вакилларининг иштироки, судларда очиқликни таъминлашда ўзаро ҳамкорлигининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида фикр билдирилди.

 Семинар-тренингда маърузачилар томонидан иштирокчиларга суд этикасининг мазмун моҳияти, ҳорижий давлатларда суд этикасига оид ҳалқаро стандартлар ва халқаро принциплар тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, судьяларнинг хизмат ва хизматдан ташқари вақтларида келиб чиқиши мумкин бўлган турли зиддиятли вазиятлар ва уни бартараф этиш чоралари ҳақида тажрибали судьялар билан ўзаро фикр алмашдилар.


Н.Қурбонов, Судьялар олий мактаби “Касбий кўникмалар” кафедраси мудири                                                                             

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan