ЖАМИЯТ

Термиз шаҳар ҳокими сайловда овоз берди

Бугун, 22 декабрь куни Термиз шаҳрида ҳам “Янги Ўзбекистон, янги сайловлар” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар юқори савияда ўтказилмоқда. Ҳозирда шаҳар фуқаролари сайлов участкаларида ўзлари танлаган номзодлар учун овоз бермоқда.

Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев ҳам конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб ўз маҳалласидаги 281-сайлов участкасига келиб, муносиб номзодлар учун овоз берди. Шунингдек, ётиб қолган кексалар ва имконияти чекланган фуқароларга ҳам ўз конституциявий бурчини бажариши учун сайлов участкаларида барча шароитлар яратиб берилган. Айни вақтда Термиз шаҳрида сайловлар кўтаринки руҳда давом этмоқда.