Uncategorized

Ўзбекистон Жанубий Корея билан юртимизда онкологик касалликларни даволашга ихтисослашган тиббиёт марказини қуриш борасида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев бошчилигидаги делегация Жанубий Кореяга ташрифи давомида Корея Республикаси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Квон Док Чоль билан учрашди.

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасидан маълум қилишларича, томонлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати юзасидан фикр алмашиб, бу борадаги алоқаларни янада мустаҳкамлашнинг устувор йўналишларини белгилаб олди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегацияси онкологик касалликларни даволашга ихтисослашган шифохоналарни қуриш бўйича Жанубий Корея тажрибаси ва технологияларини ўрганиш мақсадида ушбу мамлакатга келди. Тошкент шаҳрида касаллик даражаси юқори бўлган саратон хасталикларини даволаш ва фаолият кўрсатишга ихтисослаштирилган шифохонани қуриш режалаштирилмоқда.

Музокаралар чоғида ихтисослашган саратон шифохоналарини бошқариш ва қуриш юзасидан фикр алмашилди.

Корея Республикаси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Квон Док Чоль, шунингдек, соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг йиғилишлари кун тартибини аниқлаб олиш орқали икки томонлама ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди. Унинг фикрича, COVID-19 пандемияси даврида мамлакатлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни янада кенгайтириш зарур.

Ташриф доирасида делегация аъзолари саратон касаллигини даволаш бўйича Жанубий Кореянинг энг илғор амалиётларини ўрганиш баробарида ушбу мамлакатдаги шериклар билан соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича музокаралар ўтказмоқда, шунингдек, махсус саратон шифохоналари ва марказларини қуриш юзасидан тажриба алмашмоқда.\

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan