Uncategorized

Сурхондарё вилоятида «Мўйноққа мадад» экологик веломарафонга старт берилди

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Оролбўйи ҳудудида кенг кўламли лойиҳалар амалга оширмоқда. Оролнинг қуриб қолган ҳудудида саксовул ва бошқа шўрга чидамли ўсимликлардан иборат бутазорлар барпо этилиши, ҳудудда яшаётган аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, жамоатчилик эътиборини экологик муаммолар ечимига қаратиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг жалб этиш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафони ўтказилмоқда.

Бугун Сурхондарё вилоятида старт олган веломарафоннинг ҳудудий босқичига Термиз шаҳрида старт берилди. Унда велоспортчилар, ёшлар, партия фаоллари иштирок этишмоқда.

“Фаёзтепа” тарихий обидаси олдидан бошланган мусобақа шаҳарнинг “Қоратепа” ҳамда “Ат Термизий” кўчалари бўйлаб давом этади. “Финиш” аркаси вилоят ҳокимлиги ёнидаги “Мустақиллик” майдонида ўрнатилади, шунингдек мазкур эковеломарафон 40 км масофа бўйлаб ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, Экологик хайрия веломарафонга жалб этилган хайрия ва ҳомийлик маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидаги “Алиовул” овулини обод қилиш, суғориш-ирригация тизимларини яхшилаш, тоза ичимлик суви тармоғини тортиш, иш ўринларини яратиш ва аҳолининг бошқа муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan