ЎЗБЕКИСТОН

Диққат! Қамчиқ довонида қор ёғиб, туман тушиши ва шамол кучайиши мумкин

Ўзгидрометниг хабар беришича, 2019 йил 21-22 декабр кунлари А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши, туман тушиб, кўринувчанлик 50 м гача пасайиши, шамол тезлиги секундига 18-23 м гача кучайиши, йўлда қор уюмлари, яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда.