Uncategorized

Бандихон туманида фермер хўжалигига тегишли ерни олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Бандихон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Ж. фуқаро С.нинг ишончига кириб, “Я.Н.” фермер хўжалиги ҳудудидан 40 сотих ер майдонини шахсий томорқа сифатида фойдаланиш учун олиб бериб, танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 120 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan