Uncategorized

Дзюдочиларимиз Осиё чемпионатидан қайтиб келишди

6-9 апрель кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё-Океания чемпионати бўлиб ўтди.

Қитъа чемпионатида тўлиқ таркибда иштирок этган Илиас Илиадис ва Нелля Киямова мураббийлигидаги дзюдочиларимиз якунда 3та олтин, 2та кумуш, 5та бронза медали билан 29та давлат орасида умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни эгаллашди. Жамоавий баҳсларда эса Ўзбекистон терма жамоаси бронза медалини қўлга киритди.

Кеча тунда терма жамоамиз делегацияси Бишкек – Тошкент авиарейси билан юртимизга қайтиб келди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида дзюдочиларимизни Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, кенг спорт жамоатчилиги ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари тантанали кутиб олди.

Энди режага кўра терма жамоамиз қисқа танаффусдан сўнг 17 апрель куни ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш мақсадида Грузиянинг тоғли Бакуриани шаҳрига жўнаб кетади. Ушбу йиғин Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида ўтказиладиган «Катта Дубулға» турнирига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan