Uncategorized

Оилада фарзанд тарбияси: БОЛА БОШИДАН… («Ирфон» лойиҳаси)

Фарзандларнинг келажакда гўзал ахлоқли ва чиройли тарбияли бўлишида ота-она фарзанди ҳақига қиладиган хайрли дуолар ўрни беқиёсдир. Чунки дуо ибодат мақомида. Аллоҳ таоло ҳар бир ишда Ўзидан ёрдам сўрашимизни яхши кўради. Бундан ташқари, ота-онанинг фарзанди ҳақига қилган дуоси мустажобдир. Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уч кишининг дуоси қабулдир: отанинг фарзандига қилган дуоси, мазлумнинг дуоси ва мусофирнинг дуоси”, деганлар. Ота-она бундай неъмат ва имкониятдан унумли фойдаланиши ва фарзандларининг келажакда солиҳ ва тарбияли инсон бўлиб камол топишини Аллоҳдан сўраши лозим. Лойиҳамизнинг бу галги сонида Қизириқ туманидаги «Мулло Останақул» жоме масжиди имом хатиби Олим Самадовнинг «Оилада фарзанд тарбияси» мавзусидаги маърузасини тинглайсиз.

Видеони кўриш учун youtube даги ? https://youtu.be/DSqXdOGQfsU линк орқали обуна бўлишни унутманг!

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan