Uncategorized

НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча Ангор туманининг “Шарқ Гули” маҳалласида Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари томонидан ўтказилган сайёр қабулда ёшлардан келиб тушган 15 та мурожаатнинг 6 таси, аҳолидан келиб тушган 42 та мурожаатнинг 17 таси ҳамда тадбиркорлардан келиб тушган 13 та мурожаатнинг 8 таси жойида ҳал этилди. Қолган муаммоларни бартараф этиш юзасидан мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

-Тақдир экан, онам ногирон бўлиб қолди, -дейди «Хомкон» маҳалласида истиқомат қилиб келаётган фуқаро Собир Тошбоев –Оилавий шароитимиз оғирлиги учун  ногиронлик аравачаси ололмаганмиз. Бугун сайёр қабулда ушбу муаммомиз ҳал бўлди. Бизга ногиронлик аравачаси беришди. Ўзимда йўқ хурсандман. Энди онам ногиронлик аравачасида бемалол уйдан ташқарига, қўшниларникига чиқишлари, кўнгил ёзиб, теварак-атрофни томоша қилишлари мумкин.

Бахтсиз ҳодиса туфайли уйи ёниб кетган фуқаро Мадина Қурбонова уйини таъмирлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Сайёр қабулдан сўнг ёнғиндан талофат кўрган хонадон эгаларига зарур бўлган қурилиш маҳсулотлари етказиб берилди. Бундан ташқари ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар холидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Айтиш керакки, ҳудудлардаги муаммоларни аниқлаш ва уларнинг тезкор ечимини топиш юзасидан олиб борилаётган ишлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan