Oy: Iyul 2021

Кредит қарздорлиги учун савдо дўкони сотувга чиқарилди

Термиз туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан Термиз шаҳрида фаолият юритиб келаётган “Исломбек Нодирбек Искандар” МЧЖ ҳисобидан жами 329 миллион 149 минг сўм кредит қарзини АТ “Алоқабанк” Сурхондарё вилоят филиали фойдасига ундириш белгиланган эди. Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий ижро…

Аёлларни касбга йўналтириш маркази хотин-қизларга ёрдам бера олмаяптими?

Касб ўрганиб келажагини яратиш… Бу тушунча бугун олий таълим даргоҳига кира олмай ортга қайтган қизлар учун ягона имкониятга айланган. Аммо, ташкил этилган аксар курслар пулли бўлиб, кам  таъминланган оила фарзандлари ўқий олишмайди. Яқинда Адлия бошқармаси томонидан Ангор туманида фаолият олиб…

Ўз-ўзининг қон босимини ўлчаш мумкинми?

Кўп ишлатиладиган механик тонометрлар ўз-ўзининг қон босимини ўлчашга мўлжалланмаган. Чунки бемор қон босимини ўлчаётганида қалтис ва зўриқтирувчи ҳаракатлар қилиши, рақамларни яхши кўра олмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам қон босимининг аниқ кўрсаткичини билиш учун бошқа бир кишининг ёрдамидан фойдаланиш зарур. Механик…

Қуёшга узоқ вақт қараш кўзга қандай таъсир кўрсатади?

Сиз дарҳол бирор ўзгариш сезмаслигингиз мумкин, аммо бу яхши ҳолат ҳам эмас. Кўз тўр пардасида оғриқ сезувчи рецепторлар мавжуд эмас. Шу сабабли кўз зарарланганда ҳам буни сезмаслигингиз мумкин. Қуёш ўзидан инфрақизил ва ультрабинафша нурлар таратади. Қуёшга тик қараганда шу иккала…

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари онлайн очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади

“Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари онлайн очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади. 2021 йил 1 октябргача коррупция, манфаатлар тўқнашуви…

“Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди

“Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–700-сон, 06.07.2021 й.) Президент томонидан имзоланди. Қонунга кўра, Президент давлат хавфсизлик хизмати қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади ҳамда ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан…

Кириш имтиҳонида энг юқори балл тўплаган 200 нафар талаба 2 млн.га яқин стипендия олади

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб давлат ОТМ бакалавриатининг кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонларида (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий этилди. 2021/2022 ўқув…

Кеча юртимизда 471 нафар кишида коронавирус, 195 нафар кишида пневмония аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди

2021 йил 6 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 114039 (+471) нафарни ташкил этмоқда. ?Янги касалланиш ҳолатларининг: ?26 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, ?10 нафари Андижон вилоятида, ?12 нафари Бухоро вилоятида, ?51 нафари Жиззах вилоятида, ?15 нафари Қашқадарё вилоятида,…

Узгидромет 6 июль куни кузатилган максимал ҳаво ҳарорат қийматларини эълон қилди

Кеча Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий, Бухоро, қисман Қашқадарё ва Самарқанд вилояти аҳолиси республиканинг бошқа ҳудудларида яшовчиларга нисбатан иссиқдан кўпроқ азият чекишган. Қорақалпоғистон республикаси, Навоий ва Бухоро вилояти айрим кузатув станцияларида термометр кўрсатгичлари максимал +46 даража иссиқни кўрсатган. 7-июль куни иссиқ ҳаво…

Алимент тўлашдан бўйин товлаган 4 нафар оталар 15 суткага қамалди

Мажбурий ижро бюроси Олтинсой тумани бўлими томонидан алимент пулларини ўз вақтида тўламаган 4 нафар оталарга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, қонуний кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди. Бюронинг туман бўлими томонидан расмийлаштирилган баённомалар жиноят ишлари бўйича…