ЎЗБЕКИСТОН

Биржа. Пахта ёғи ва  шакар  савдоларида нархлар кўрсаткичи

Пахта ёғи

Ўтган ҳафтада (13-19 июль)  «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг  савдо платформаларига 5 135,0 тонна пахта ёғи қўйилди ва улардан 2 621,0 тоннаси, яъни 51,0% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 84 та харидор иштирок этган.

Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 778,1 минг сўмдан 10 844,4 минг сўмгача, яъни 0,6% га ўсди. Ҳафта якунларига кўра 1-навли пахта ёғининг ҳафталик котировкаси маҳсулотни бир тоннаси учун 10 002,7 минг сўмни ташкил этди.

Шакар

Ҳафта давомида биржа савдоларига 2 714,0 тонна шакар қўйилди ва улардан 528,0 тоннаси, яъни 19,4% сотилди.

Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 850,0 минг сўмдан 5 819,7 минг сўмгача, яъни 0,5% га камайди. Ўтказилган биржа савдолари натижасида шакарнинг 3-категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи аввалги ҳафтага нисбатан 0,1% га камайиб, маҳсулотни бир тоннаси учун 5 824,4 минг сўмни ташкил этди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan