ЎЗБЕКИСТОН

Наманганда 4 млрд сўмдан ортиқ газ талон-торож қилинди

Наманган шаҳри Давлатобод туманида газ таъминотига ноқонуний уланиб, 4 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказган корхона аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” хабар берди.

Маълум бўлишича, мазкур корхона яширин тармоққа уланиб ноқонуний равишда оҳак пишириш учун табиий газдан фойдаланиб келган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 4 млрд сўмдан ортиқ табиий газ истеъмол қилингани аниқланган. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар маъмурий тарзда чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.

“Фурсатдан фойдаланиб, “Ҳудудгаз Наманган” истеъмолчилардан табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузмасликларини сўраб қолади ва бундай ҳуқуқбузарликлар қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтади”, дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan