Фуқаролар Б.Ж. ва А.Р. лар ўзаро олдиндан тил бириктириб, қонунга хилоф равишда чет эл валютасини сотиш ва олиш билан шуғулланиб келган. Навбатдаги “операция”да харидорга ҳар бир АҚШ долларни 10 300 сўмдан ҳисоблаб, 3000 АҚШ долларини 30 млн. 900 минг сўмга сотаётган вақтида Департаментнинг Шеробод туман бўлими томонидан туманнинг “Галагузар” маҳалласи худудида ўтказилган тезкор тадбирда ушланди ва улардан жами 6500 АҚШ доллари, 450 минг сўм ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 177-модда 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.