Ҳарбий тадбирлар

Жанубда «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Хайрабод гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда ёшлар учун “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Тадбир давомида ташриф буюрган ёшлар ҳарбий қисмда яратилган шарт-шароитлар, ҳарбий хизматчиларнинг кундалик ҳаёти билан яқиндан танишишди. Шунингдек, ўқув ва жанговар техника, замонавий қурол-аслаҳа воситаларининг кўргазмаси, ҳарбийлар томонидан кўрсатилган кўргазмали чиқишлар, ўқ отиш машғулотлари ёшларда катта таассурот қолдирди.

Мазкур тадбир ўсиб келаётган ёш авлод қалбида Ватанга садоқат, миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлаш, уларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқишини ошириш ҳамда ҳарбий соҳага бўлган эътиборини кучайтириш мақсадида ташкил этилди.

Ташкилотчилар томонидан бу каби тадбирлар мунтазам равишда ўтказилиши, ёшларнинг ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбияланишига хизмат қилишини таъкидлаб ўтилди.

III даражали сержант Акбар АҲМEДОВ,

Термиз гарнизони.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan