Термизда МИБ ходимлари Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг бакалавриат босқичига кириш бўйича тест синовларини топширди

Мажбурий ижро бюроси органларида хизмат қилаётган ходимларнинг касбий билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўрта махсус маълумотга эга бўлган давлат ижрочиларини босқичма-босқич олий таълим муассасаларида билим олишлари учун барча шароитлар яратилган.

Хусусан, Бюронинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларида хизмат қилаётган ходимлар Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси “Юриспруденция” таълим йўналишига дастлабки бакалавр даражасини олиш учун ички номзод сифатида тест синовларини топширди.

Мазкур тест синовлари Олий таълим, фан ва инновацион вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Сурхондарё вилояти бўлими биносида очиқ ва шаффоф ташкил қилинди.