ДУНЁ

Россия Телеграм ва Whatsappʼда қўнғироқларни чеклади

Айрим хорижликлар сўнгги пайтларда Россиядаги қариндошларига Телеграм ва Whatsapp орқали қўнғироқ қилиш қийинлашиб қолганидан шикоят қилишган. Маълум бўлишича, ушбу мессенжерларда қўнғироқлар қисман чекланган. Роскомнадзор маълумотларига кўра, бундай чоралар жиноятчиларга қарши курашда кўрилмоқда. 

Департаментнинг тушунтиришича, Телеграм ва Whatsapp алдаш ва пул ундириш, Россия фуқароларини қўпорувчилик ва террорчилик фаолиятига жалб қилиш учун фойдаланиладиган асосий овозли хизматларга айланган. 

«Жиноятчиларга қарши курашиш мақсадида ҳуқуқ-тартибот идоралари материалларига асосан ушбу хорижий мессенжерларда қўнғироқларни қисман чеклаш чоралари кўрилаётганини маълум қиламиз. Уларнинг функционаллиги учун бошқа чекловлар жорий этилмаяпти», — дея Роскомнадзор маълумотларидан иқтибос келтирмоқда ТАСС. 

Хорижий мессенжерлардаги қўнғироқларга рухсат улар Россия қонунчилиги талабларига риоя қилгандан кейин тикланади, дея тушунтирди Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги. 

«Верстка» нашрининг ёзишича, овозли алоқани чеклаш қарори Россияда Макс давлат мессенжери ишга туширилган пайтга тўғри келди: расмийлар унинг ишлаши учун қулай шароит яратмоқда. 

«Максда қўнғироқлар, эҳтимол, расмийлар томонидан тинглашдан тўлиқ ҳимояланмайди. Қонунга кўра, қўнғироқлар ёзувлари алоқа операторлари томонидан олти ой давомида сақланиши керак, яъни улар хавфсизлик кучларига топширилиши, жиноятчилар қўлига тушиши ёки оммага очиқ бўлиши мумкин», – деб ёзади нашр.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan