ДУНЁ

Қозоғистонда Starlink расман ишга туширилди

2025 йил 13 августдан бошлаб Қозоғистон аҳолиси уй ёки саёҳат учун юқори тезликдаги Starlink сунъий йўлдош интернетига расман уланиш имконига эга бўлди.

Илгари технология фақат бориш қийин бўлган ҳудудлардаги мактаблар учун пилот лойиҳаларда қўлланилган.

Starlink – Илон Маскга тегишли SpaceX компанияси томонидан ишлаб чиқилган глобал сунъий йўлдош интернет тизими. У оптик толали линияларни ётқизиш имконсиз ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган энг чекка ва бориш қийин бўлган ҳудудларда ҳам юқори тезликдаги интернетни таъминловчи минглаб паст орбитали сунъий йўлдошлар тармоғидан фойдаланади.

Анъанавий сунъий йўлдош интернетдан фарқли ўлароқ, Starlink паст орбиталарда (тахминан 550 километр) ишлайди, бу паст кечикишни (ping) таъминлайди ва ҳатто қишлоқ жойларда ҳам барқарор видео алоқа, стриминг ва онлайн ишлаш имконини беради, деб хабар берди tengrinews.kz.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan