ТУРИЗМ

Euronews Сурхондарёни табиат ва анъаналарнинг ноёб уйғунлиги сифатида кўрсатди

Euronews телеканали «Silk Road Adventures» дастурининг янги сонида Ўзбекистоннинг энг жанубий ҳудуди — Сурхондарёни табиий ландшафтлар, маънавий мерос ва маданий анъаналар кесишган ноёб жой сифатида тақдим этди.

Суратга олиш гуруҳи Афғонистон билан чегарадаги қадимий маънавият маркази — Термизда, шунингдек, Фаёзтепа ва Қоратепа буддавийлик археологик мажмуаларида бўлди. Кўрсатувнинг асосий қисмларидан бири ЮНEСКО томонидан номоддий маданий мероснинг бойлиги сифатида тан олинган тоғли шаҳар — Бойсун билан танишиш бўлди.

Дастурда минтақанинг табиий диққатга сазовор жойлари: Хўжа Майхона Ота дараси, Тангишар дараси ва Ҳисор тоғ тизмаларига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, тасвирга олиш гуруҳи бу ердаги асл гўзаллик ва ноёб ландшафтларни тасвирга олган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan