ДУНЁ

Трамп бир неча ҳафта ичида Эронни бомбардимон қилиши мумкин

Бу ҳақда Daily Mail Исроил ҳукуматидаги юқори мартабали манбаларга асосланиб хабар қилмоқда.

АҚШ Ҳинд океанидаги Чагос оролларидаги ҳарбий базасига учта B-2 Spirit бомбардимончи самолётини жойлаштирди. Ушбу «кўринмас» самолётлар Эроннинг ядровий бункерларига GBU-57 бомбалари билан зарба бериши мумкин, дейилади хабарда.

Аввалроқ Трамп Эрон ҳукумати билан 2 ой ичида янги ядровий битим тузиш шартини қўйган эди. Эрон президенти Пезешкиён эса АҚШ билан фақат учинчи томон иштирокида музокаралар олиб боришини маълум қилган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan