ДУНЁ

Тожикистон ИИВ журналистга ҳужум қилиш ҳолати юзасидан жиноий иш очди

“Азия-Плюс” мухбирига 11 май куни кечки пайт ҳужум уюштирилган эди. Тожикистон ИИВ мазкур ҳалат бўйича кеча 14 майда жиноят иши очди. Вазирликнинг матбуот хизмати бу ҳақда бугун хабар берган.

Хабарда айтилишича, Рўдакий райони Чимтепа жамоати “Карвон” маҳалласида вақтинча яшовчи 24 ёшли Тожикистон фуқароси Авазмат Ғурбатов 11 май куни ички ишлар органларига уни кеч соат 21.30 лар атрофида “Карвон” бозори атрофида 2 нафар тиббий ниқобдаги номаълум шахслар дўппослагини юзасидан мурожаат қилган. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қошидаги Республика суд тиббий экспертиза муассасаси хулосасига қараганда, жабрланувчи танасига кичик жароҳатлар етган. Мазкур ҳолат бўйича ИИВ жиноят қидирув бошқармаси томонидан Республика жиноят кодексининг 234-моддаси 2 қисми “б” банди(безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки суриштирув ҳаракатлари ИИВ раҳбариятининг назорати остида олиб борилмоқда.

Журналистга қилинган тажовузга нисбатан халқаро ташкилотлар ва АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси ҳам ўз муносабатини билдирган. Дипломатик ваколатхонада журналистга тажовуз “Тожикистондаги мустақил ОАВга ҳужумларнинг давоми” сифатида баҳоланган. Шунингдек, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили  Арлем Дезир 12 май куни ўзининг Twitter саҳифасида Тожикистон ҳукуматини айбдорларни топиб жавобгарликка тортишга чақирган. Журналист Азовмат Ғурбатов Абдулло Ғурбати тахаллуси остида  “Азия-плюс” нашрида ўтган йилдан буён фаолият юритиб келади. Ундан аввал у Тожикистон журналистик текширувлар Марказида ишлаган. Асосий вазифаси видео материаллар тайёрлаш, сўровномалар ўтказиш, ҳодиса жойларидан репортажлар ташкил қилишдан иборат.

Азия-Плюс

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan