STATISTIKA

Ўтган йилда фуқароларга 1 трлн сўмдан ортиқ кешбэк тўланган — Давлат солиқ қўмитаси

2024 йилда қайси ҳудудлардаги истеъмолчилар энг кўп кешбэкка эга бўлгани очиқланди.

Қайд этилишича, ўтган йилда (4 февраль ҳолатига) истеъмолчиларга 1 млрд чек учун 1 триллиондан сўм ортиқ кешбек тўланган. Шундан 89,2 млрд сўми декабрь ойи учун берилган.

Тўланган кешбекларнинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:

— Тошкент ш. — 412,2 млрд сўм;

— Тошкент вилояти — 107,1 млрд сўм;

— Самарқанд вилояти — 93,2 млрд сўм;

— Фарғона вилояти — 75,6 млрд сўм;

— Андижон вилояти — 52 млрд сўм.

Эслатиб ўтамиз, кешбек олиш учун FACE IDдан ўтиш лозим.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan