Қарши шаҳри ва Денов туманида 372,2 млн сўмлик истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари топилди

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент маълумотига кўра, Қарши шаҳридаги “Қизилтепа” МФЙ ҳудудида 51,2 млн сўмлик 1 791 дона алкоголь маҳсулоти, Денов тумани “Нурли манзил” МФЙ ҳудудидаги омборхонада 321 млн сўмлик 11 697 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулоти топилган.
Ҳар иккала ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ишлари давом этмоқда.