ДУНЁ

Канада Ливандан 20 минг нафаргача фуқароларини эвакуация қилишга тайёрланмоқда

Мамлакат мудофаа вазири Уилям Блернинг таъкидлашича, мақсад одамларни хавфсиз жойга олиб бориш, улардан бири Кипр бўлиши мумкин

Канада Ливандан 20 минг нафаргача фуқароларини эвакуация қилишга тайёрланмоқда

Канада ҳукумати Ливандан ўз мамлакатининг 20 минг нафар фуқаросини эвакуация қилишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда пайшанба куни CBS телеканали Канада мудофаа вазири Уилям Блерга таяниб хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, эвакуация бу одамлар тўғридан-тўғри Канадага олиб кетилади, дегани эмас. Вазирнинг таъкидлашича, мақсад уларни хавфсиз жойга олиб бориш, улардан бири Кипр бўлиши мумкин.

Блернинг CTV телеканалига айтишича, унинг департаменти эвакуацияга ёрдам бериш учун Ливан ҳудудига ҳарбий кема ҳам юборган ва қўшимча 150 нафар аскар юборган. Вазирнинг эслатишича, 2006 йилда Исроил ва Ҳизбуллоҳ ҳаракати ўртасидаги зиддият кучайганида Оттава ватандошларини эвакуация қилишда сустлиги учун танқид қилинган, шу боис бу сафар ҳарбийлар зудлик билан минтақага юборилган. 2006 йилда Канада ҳукумати Ливандан 14,3 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилган.

Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жоли жума куни мамлакат Ливандаги канадаликлар учун тижорат рейсларида ўринларни банд қилишни бошлаганини эълон қилди. Бундай ҳолда, Оттава томонидан бронь қилинган ушбу чипталар учун фуқароларнинг ўзлари тўлашлари керак ёки уларга тегишли кредит берилади. Жоли Ливанни тарк этишни истаган канадаликларни Канаданинг Байрутдаги элчихонасига хабар беришга чақирди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan