Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Хатлон вилояти раиси Давлатали Саид бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан вилоятимизга келди.

Делегацияни Ўзбекистон-Тожикистон давлатлари чегарасида жойлашган «Гулбаҳор» божхона чегара постида Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосарлари, Термиз тумани ҳокими ва бошқа расмийлар тантанали кутиб олди.
Шундан сўнг, Хатлон вилояти раиси Давлатали Саид вилоятимиз раҳбари Улуғбек Қосимов ҳамроҳдигида Марказий Осиёдаги биринчи эркин савдо зонаси Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида, Термиз тумани ҳудудида жойлашган “Термиз халқаро савдо маркази” – “Аиритом фреэ зоне” билан танишди.
Марказ ҳудудида барча давлат фуқароларининг 15 кун давомида виза расмийлаштирмасдан кириш ва чиқиш ҳамда мультивалюта билан савдо қилиш имконияти яратилганлиги, Ўзбекистон ва Тожикистон, хусусан, Сурхондарё ва Хатлон вилоятлари ўртасида товар айирбошлаш ҳажмини оширишга замин яратиши таъкидланди.
Шунингдек, марказга тожикистонлик тадбиркорларни ҳам жалб қилиш, бу орқали нафақат икки мамлакат ўртасида, балки дунё давлатлари билан савдо-сотиқ алоқаларини ривожлантириш масалалари қайд этилди.