Ҳодисалар

Исроил Ғазодаги мактаб биносини бомбалади. Болалар ва аёллар ҳалок бўлди


Исроилнинг Ғазо шаҳри жанубидаги Аз-Зейтун ҳудудидаги мактабга уюштирган ҳужумида камида 22 фаластинлик ҳалок бўлди.  Нашрга кўра, ҳалок бўлганлар орасида 13 нафар ўсмир ва 6 нафар аёл бор. Камида 30 та одам яраланган, 9 бола ампутация қилинган.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, сўнгги уч кун ичида анклавнинг турли ҳудудларида Исроил кучларининг ҳаво ҳужумлари ва бомбардимонлари оқибатида 119 киши ҳалок бўлган ва 200 дан ортиқ киши жароҳатланган. Ўтган йилнинг октябрь ойида уруш бошланганидан ҳозирги кунга қадар Исроил армиясининг сектордаги ҳужуми қурбонлари сони 41 391 кишига етган, 95 760 киши жароҳатланган.

Aввалроқ Исроил қўшинлари юзлаб қочқинлар бўлган мактабга зарба берган эди. Уюштирилган ҳужумда 14 киши, жумладан 6 нафар БМТ ходими ҳалок бўлган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan