
Мянма БРИКС кузатувчи давлатига айланишни истайди. Бу ҳақда мамлакат ахборот вазири Маунг Маун маълум қилди.
Маун Россия билан муносабатлар ҳақида ҳам гапирди. Икки давлат ўртасидаги дипломатик ҳамкорлик 76 йилдан буён ривожланиб бораётгани, бу давлатлар бир томонда ва бир йўналишда ҳаракат қилаётганидан далолат эканини таъкидлади.
“Владимир Путин ва етакчимизнинг қарашлари ўхшаш, шунинг учун ҳамкорликни ривожлантириш давом этади”, — дея қўшимча қилди у.
15 сентябрь куни Эрон президенти Масуд Пезешкиён Қозондаги БРИКС саммитида иштирок этиши маълум бўлди.