Uncategorized

Россияда таниқли олим давлатга хиёнат моддаси бўйича 15 йилга қамалди

Москва шаҳар суди РФА СБ Назарий ва амалий механика институти директорини давлатга хиёнат иши бўйича 15 йилга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар берди рус тилидаги ОАВ ва Telegram каналлари 3 сентябрь, сешанба куни. Nojoʻya taʼsirlari mavjud. Shifokor bilan maslahatlashing.

«Первйй отдел» инсон ҳуқуқлари лойиҳасининг Telegram каналида аниқлик киритилишича, Шиплюк тадқиқотлари аниқ ҳаво-реактив двигателлари билан гипертовушли самолётлар экспериментал аэротермодинамикасига боғлиқ, у «Гипертовушли технологиялар» лабораториясини бошқарган. 

57 ёшли олим, Россия Фанлар академияси мухбир аъзоси, физика-математика фанлари доктори Александр Шиплюк 2022 йил 5 августида ҳибсга олинган. У 2017 йилда Хитойда бўлиб ўтган илмий конференцияда гипертовуш соҳасидаги махфий маълумотларни узатишда айбланган, дейилади «Первйй отдел» хабарида.

Шиплюк ўз айбини тан олмади ва кўриб чиқилаётган маълумотлар очиқ ҳолда бўлганини, махфий эмаслигини таъкидлади.

ТАСС агентлиги хабар беришича, суднинг 3 сентябрдаги ҳукми билан Шиплюк 500 минг рубль жаримага ҳам тортилган ва унга қўшимча равишда 1,5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. «Прокуратура айбланувчига нисбатан 500 минг рубль миқдорида жарима ва икки йилга озодликни чеклаш билан 20 йил қаттиқ тартибли колонияни сўради», деб эслатади нашр.

Иш «махфий» тоифасига кирганлиги сабабли суд қарорнинг фақат резолютив қисмини эълон қилди. Ҳукм ҳали қонуний кучга кирмаган ва апелляция инстанциясига шикоят қилиниши мумкин.

Россияда бир ярим ойда учинчи олим давлатга хиёнат иши бўйича ҳибсга олинган

Россия Фанлар академияси Сибир бўлинмаси (РФА СБ) С.А.Христианович номидаги Назарий ва амалий механика институти (НАМИ) директори Александр Шиплюк давлатга хиёнатда айбланиб, Новосибирскда ҳибсга олинганди.

«Институтда тезкор тадбирлар ўтказилди. Улар бизнинг директоримиз Александр Николаевич Шиплюк билан боғлиқ. У ҳибсга олинди. Унга Маслов (илгари ҳибсга олинган институт бош илмий ходими Анатолий Маслов) билан бир хил айбловлар қўйилган. Давлатга хиёнат», дея институт илмий директори Василий Фоминнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ТАСС. 

Александр Шиплюк – таниқли россиялик олим, РФА мухбир аъзоси, юқори тезликдаги аэрогазодинамика ва газ оқимларини ўрганишнинг экспериментал усуллари соҳасидаги йирик мутахассис, дейилади унинг институт сайтидаги таржимаи ҳолида.

РФА СБ НАМИда Шиплюк «Гипертовушли технологиялар» лабораториясини бошқарган ҳамда директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари бўлган. Институт сайтидаги маълумотга кўра, Шиплюкнинг асосий илмий изланишлари «аэрофизик тадқиқотларнинг экспериментал базаси ва усулларини ишлаб чиқиш», юқори парвоз тезлигида тўлқин жараёнларини ўрганиш, «гипертовушли учар қурилмаларининг экспериментал аэротермодинамикаси» билан боғлиқ.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan