
Ўзбекистон Ресбубликаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 30-июлдаги «Олий таълим муассасалари талабаларини турар жой билан таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида «ги 269-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Термиз давлат университетида “Талабалар турар жойлари ва ижара хонадонлари бўйича маълумотлар маркази” ташкил этилган.
Марказ фаолияти талабаларни турар жой билан таъминлаш, мавжуд ижара хонадонлари ҳақида маълумотларни бериш ҳамда уларга шу борада керакли ёрдам ва маслаҳатларни бериш борасида муҳим аҳамиятга эга.
Маълумот учун, университетда умумий сиғими 2581 нафар талабаларга мўлжалланган 6 та талабалар турар жойлари мавжуд бўлиб, янгидан қуриб битказилган 800 ўринли ТТЖ ҳам янги ўқув йили бошида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.