ЖАМИЯТ

Қарорлар ижроси ҳар қандай ҳолатда ижро этилади

Шеробод туманида яшовчи Алибоевлар хонадонида яхши орзу-умидлар билан қурилган оила ҳаётнинг аччиқ ҳақиқатларига дош беролмасдан ёш келин куёвнинг тақдир йўллари айро тушди.

Келин бўлиб келган Наргиза Қодирова турмуш ўртоғининг яқин қариндошлари билан доимий ўзаро келишмовчиликлар сабаб ота уйига чиқиб кетишга мажбур бўлиб, оилада дунёга келган қизалоқни ўзи билан олиб кетишга қарор қилади. Бироқ, бола онасидан узоқлаштирилиб, унга ҳаттоки дийдорини ҳам кўрсатишмайди.

Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судида болани олиб бериш тўғрисидаги даъво ариза тарафлар ва холислар иштирокида кўриб чиқилиб, вояга етмаган 2015 йилда туғилган Севара исмли қизалоқни она меҳри ва тарбиясига муҳтожлигини инобатга олган ҳолда суднинг ҳал қилув қарори билан болани она тарбиясига қайтариш зарурлиги белгиланди.

Мазкур суднинг ижро ҳужжати Бюронинг Шеробод туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилади. Афсуски, бола қарздор ота уйидан бошқа манзилда яшириб келинганлиги сабабли, давлат ижрочисининг қарори билан вояга етмаган болага нисбатан қидирув эълон қилинади. Орадан 3 ой ўтиб вояга етмаган қизалоқ Термиз шаҳри Наврўз Маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридан топилди. қарздор ота Уй эшикларини очишни истамаганидан сўнг, хонадон эшиги холислар иштирокида мажбурий тартибда очилди. Бола эса уйнинг кийим жовонидан топилди.

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан Қарорлар ижроси ҳар қандай ҳолатда  ижро этилиши таъминланиб, Бола соғ саломат она тарбиясига топширилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan