ЎЗБЕКИСТОН Фойдали

РОМЕН САЛАТИ – ФОЙДАЛИ ВА ДАРОМАДЛИ ЭКИН

Дунёда ромен салати кўп давлатларда етиштирилади ва экспортбоб сабзавот ҳисобланади. Ромен дунёдаги энг қадимги ва энг машҳур салат ҳисобланади, унинг барглари билан ошпазлар ва юқори ошхона ошпазлари машҳур ва севимли қайсар салатини тайёрлайдилар. Кўкат сабзавотлар орасида салат экини катта аҳамиятга эга. Унинг баргларида деярли барча маълум витаминлар мавжуд.

Сўнгги ўн йилликда салат дунёнинг кўплаб мамлакатларида кенг ривож топди. Европада ҳар йили 3 млн. тоннага яқин салат ишлаб чиқарилади. Европа мамлакатларда ромен салат кенг етиштиради ва бу экин озиқ овқат ва экспорт учун истиқболли деб топилган. Уни барглари хуштам ва қарсилдоқ ҳамда дармондориларга бой бўлиб, таркибида С, В, К ва А гуруҳига мансуб витаминлар бор, шунингдек, калий, фосфор, темир, магний, калций сингари фойдали элементларга бой, катта ва кичик ёшдаги инсонларда иммунетитет кўтариш учун жуда хам фойдали.

Ромен салати республикамизда экилмайдиган ноанаънавий сабзавот экини ҳисобланади. Ромен салати озуқалик ва шифобахшлик хусусиятларига эга.

Ромен салатининг кимёвий таркибида сув-95 г, оқсиллар – 1,8 г, ёғлар-1 г, углеводлар-2,7 ва таркибида Е, А, К, Б1, Б2, Б5, Б6, РР витаминлари, фолий ва аскорбин кислоталари, бета-каротин ва холин, шунингдек, минераллар селен, магний, темир, натрий, марганес, калий, синк, фосфор ва калсий бор.

Ромен салати фойдали хусусиятларига эга. Ромен илгари фақат доривор мақсадларда ишлатилганлиги ажабланарли эмас, унинг фойдали хусусиятлари бой кимёвий таркиби (калоризатор) билан боғлиқ. Роменнинг фойдаси инсон танасининг юрак-қон томир тизимини, қондаги гемоглобин даражасини, қон босимини нормаллаштириш, зарарли тузларнинг чўкишини камайтириш қобилиятидадир. Ромен салатидан фойдаланиш инсон танасининг сув-туз балансини нормаллаштиришга ёрдам беради, минимал калория миқдори туфайли у парҳезлар учун ажралмас ҳисобланади.

Дунё бўйлаб ҳар йили миллионлаб тонна салат етиштирилади. Ушбу ишлаб чиқаришнинг энг катта қисми Хитойга тўғри келади, бу 6,25 миллион тоннани ташкил қилади. Рейтингдаги бошқа давлатлар қаторига Белгия, Франция, Ҳиндистон, Италия, Япония, Мексика, Испания ва АҚШ киради.  

2022 йилда салат дунёдаги энг кўп сотилган маҳсулотлар рўйхатида 649-ўринни егаллади, умумий савдоси 3,44 миллиард долларни ташкил этди. 2021 ва 2022 йиллар оралиғида салат экспорти 3,76 фоизга ўсиб, 3,32 миллиард доллардан 3,44 миллиард долларгача ўсди. Салат савдоси жаҳон савдосининг 0,015 фоизини ташкил қилади.

Ўзбекистонда аҳолини янги ноанавий сабзавот маҳсулоти билан таъминлаш муҳим вазифа ҳисобланади. Республикамизда илк бор ромен салати коллекция ва технологияси ўрганиляпти.  Ҳозирги кунда Ўзбекистонда сабзавот экинлари ассортименти аста-секин кенгайиб бормоқда. Ноанавий бўлган ромен салат экинини амалга ошириш учун катта қизиқиш уйғотади.

Сабзавотчиликни ривожлантиришга ва экспортга йўналтирилган маҳсулот етиштиришга қаратилган қатор қарор ва фармонлар қабул қилинмоқда. Ушбу вазифани ҳал этиш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари, саноатни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш сабзавот экинларининг юқори ҳосилли, касаллик, зараркунандаларга ва табиат ноқулайликларига чидамли, маҳсулоти экспортбоп нав ва дурагайларини танлашга ҳамда уларнинг етиштириш технологиясини ишлаб чиқишга чамбарчас боғлиқдир. Ўзбекистонда сабзавотчилик хавфсизлиги ва ривожланишини кенгайтириш, етиштириш учун ноанъанавий экинларини тадбик қилиш, озиқланишга кўмаклашиш ва фермерларнинг даромадини ошириш орқали кўпроқ ички хавфсизлик қондирилмоқда.

Илк бор сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида биз ромен салатни комплекс ўрганиш тегишли услубномалар бўйича амалга оширдик.

Вегетация даври

Иссиқхонада ромен салат кўчатларини етиштириш учун уруғларни кассеталарга феврал ой ўртасида экдик. Майсалар 6-8-кунларда пайдо бўлди ва оммавий майсалар 9-14-кунларда уруғларни экилганидан кейин пайдо бўлди. Кўчатлар 6-8 барг ҳосил қилганда ва баландлиги 7-8 см бўлганида очиқ ерга 70х30 см экиш схемасида экилди.

Ромен салатнинг назорат навлари республикада бўлмаганлиги учун барг салатнинг Кўк-шох нави билан солиштирилди. Бу нав энг эртапишар бўлиб, унинг 10% пишиши 42-куни ва 75% пишиши оммавий майсалардан кейин 49-кунга тўғри келди.

Ромен салатнинг барча ўрганилган навлари кечроқ пишган ва уларнинг 10% пишиши 62 куни ва 75% пишиши оммавий майсалардан кейин 74-куни ташкил этди. Ромен салат вегетация даври чўзилган бўлсада аммо хосили жуда юқори ҳисобланади.

Морфалогияси

Барча навлар ўсимликлари, баргларнинг шакли, ранги ва таъм сифатлари билан бир-биридан фарқ қилади. Тўлиқ пишиш фазасида навлардаги ўсимликлар баландлиги 20,5 дан 26 см гача, диаметри 25-31 см. Ўсимликдаги энг ривожланган баргнинг узунлиги 18-25 см, кенглиги эса 9-14 см ташкил этади.

Ўсиш даврида ўсимликларини ҳеч қандай касаллик ёки зараркунандалар билан зарарланиши кузатилмади.

Ҳосилдорлик

Назорат Кўк-шох навидаги битта ўсимликнинг ўртача вазни 340 г ни ташкил этади, йирикроқ ўсимликлар Туринус нави- 405 г, ва бошқа барча навларни битта ўсимликнинг вазни 620 г дан 655 граммгача бўлади.

Ромен салатининг барча ўрганилган навлари Кўк-шох навидан ҳосилдорлиги бўйича юқори кўрсаткичларига эга бўлди.

Энг юқори ҳосилдорлик (3,14 кг/м2), назоратдан 93% дан ошиб, Россиядан Королевский пир навида эди. Шунингдек, унда 655 г гача бўлган энг йирик ўсимликлар ҳисобланади. Нидерландиядан Аувона, Квинтус ва Максимус навлари 2,98-3,10 кг/м2 ҳосилдорликка эга эди, бу назоратдан 82-90% га ошди. Нидерландиядан Туринус навининг ҳосилдорлиги пастроқ (1,94 кг/м2) бўлди ва нахоратдан 19% га ошди.

Ўсимликлар кимёвий таркиб

Курук моддалар: Ромен салат Квинтус,  Туринус, Королевский пир навларида 24.9 фоиздан 25.68 фоизгача, Максимус, Рубин салат навларида 27.02 фоиздан 29.59 фоизгача Ромен салат Аувона,  Навларида 30.96 фоиздан 31.75 фоизгача эканлиги аниқланди.

Нав намуналарида шакар миқдори таҳлил қилинганда, энг юқори кўрсаткич эртапишар Рубин салат навида 0,81 фоиз эканлиги кузатилди. қолган барча эртапишар  навларимиз оралиқ ўринни эгаллашди.

Аскорбин кислота тирик организмнинг ҳаёт фаолияти ва нормал моддалар алмашинуви учун зарур бўлган органик бирикма ҳисобланади. Организмда витамин С синтез қилинмайди, киши ўзи учун зарур витаминларни турли сабзавотлардан олади. Организмда витамин С (аскорбин кислота) етишмаганда турли касалликлар вужудга келади. Шу сабабли, биз ўз тажрибаларимизда аскорбин кислота миқдори ўрганилди ва унга кўра, витамин С баргли салат нав намуналари таркибида турлича миқдорда, яъни эртапишар навларда ромен салат Аувона – 0.82 фоиз, Квинтус – 1.1 фоиз, Максимус – 1.3 фоиз,  Туринус – 0.96 фоиз, Королевский пир – 0.89 фоиз, Рубин -1.4 фоизназоратга нисбатан ўртача натижа берганлиги аниқланди. Ушбу ҳолатни навнинг биологик хусусияти билан боғлаш мумкин.

Тажрибалар давомида баргли салат нав намуналари таркибидаги нитратлар миқдори ўрганилганда энг юқори кўрсаткич ромен салат  Туринус, (782 мг/кг) ва  Королевский пир (819 мг/кг) навларида кузатилган бўлса, юкори кўрсаткич Аувона, Квинтус, Максимус. Рубин навларида нитратлар миқдори 544 мг/кг дан 666 мг/кг гача тенг бўлиб, булар барчаси оралиқ ўринда бўлганлиги кузатилди.

Хулоса

Дунё олимлари баргли салатни фойдали ва ҳосилдорлигини чуқур ўрганмоқдалар. Хозирги кунда Европа давлатларда аҳоли саломатлиги ва экспорт учун етиштирилади. Республикамизда янги ноанавий сабзавот ҳисобланиб, ромен салати ҳосилдорлик ва экспортини ривожлантириш буйича илмий иш олиб борилмоқда.

Барг салати Кўк шоҳ навига нисбатан биз ўрганилган нав намуналарининг энг юқори ҳосилдорлик кўрсаткичлари: ромен салат Аувона навида 31.75 фоиз, Квинтус навида – 25.68 фоиз. Максимус – 27.02 фоиз. Туринус – 24.73 фоиз. Королевский пир – 25.51 фоиз, Рубин  – 29.52 фоиз аниқланди. Биз  ушбу навларни етиштиришни тавсия этамиз.

Янги ромен салат навлари очиқ ерга баҳорда етиштириш учун биологик жиҳатдан жуда мос келади. Биз ўртапишар, юқори ҳосилдорлик, яхши таъм сифатлари билан Нидерландиядан қуюқ яшил барг ранг билан Аувона, Квинтус ва Максимус навларни, шунингдек, тўқ қизил-бинафша барг ранги билан Россиядан Королевский пир нави гектаридан 29-31 т/га ҳосил олиш мумкин бўлган навлари аниқланди. Бундай навлар баҳорда эрта маҳсулот етиштириш ва бозорни витаминли маҳсулотлар билан таъминлаш имкониятларини ва салат турларини кенгайтиради.

Жаҳонгир Менгниёзов, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти докторанти

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan