ДУНЁ

Япония космосга сунъий йўлдош учирди

Япония ўзининг янги H3 ракетасида ALOS-4 сунъий йўлдошини муваффақиятли учирди. Бу ҳақда Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги (JAXA) маълум қилди.

Учириш кеча, 1 июль куни Япониянинг жануби-ғарбий қисмидаги Танегасима космодромида амалга оширилди. ALOS-4 офатларга жавоб бериш ва хариталаш учун фойдаланиладиган маълумотларини йиғиш учун ишлатилади.

Сунъий йўлдош Япония Мудофаа вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган инфрақизил датчик билан жиҳозланган. У ракета учирилиши каби ҳарбий ҳаракатларни кузатиш учун мўлжалланган. Янги қурилма ALOS-2 нинг янада ривожланган версиясидир.

H3 ракетаси JAXA ва Mitsubishi Heavy Industries томонидан ишлаб чиқилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan