ЎЗБЕКИСТОН

Отабек Умаров Тошкентда Telegram асосчиси Павел Дуров билан учрашди

Отабек Умаров Тошкентда Telegram асосчиси Павел Дуров билан учрашди. Буҳақда у ўз расмий саҳифасида маълум қилди

«Жорий ҳафтада Telegram жамоаси лойиҳа асосчиси Павел Дуров ва унинг акаси Николай бошчилигида Ўзбекистонга ташриф буюрди. Мамлакатимизда ушбу хизматга алоҳида илиқ муносабат билдирилади, чунки Telegram биз учун шунчаки биринчи рақамли мессенжердан каттароқ нарсадир. Биз унинг ёрдамида яқинларимиз билан доим алоқада бўлиш билан бирга, янгиликлардан хабардор бўламиз, ишларни юритамиз, керакли товар ва хизматларни топамиз. Telegram ҳар қандай масалада мобил интернетнинг деярли ҳар бир фойдаланувчисига ёрдам беради.

Биз учун Павел ва унинг яқинларини меҳмондўст Ўзбекистон заминида қабул қилиш ҳақиқий шарафга айланди. Уларнинг барчаси юксак даражадаги ўз ишининг усталари бўлибгина қолмай, балки дунёга қалби очиқ бўлган ажойиб инсонлар эканлигига шахсан ишонч ҳосил қилиш бениҳоя ёқимли ҳиссиётдир. Умид қиламизки, Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари қолдирган таассуротлар ҳамда Telegram фойдаланувчилари билан мулоқот уларга янги технологик ечимларни яратишга илҳом беради. Бунга жуда оз фурсат қолганига ишонаман», – дея ёзган у. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan