СПОРТ

Элдор Шомуродов «Рома»га қайтганини маълум қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов июнь ойидаги йиғин учун терма жамоа базасига келиб қўшилди. 

Шомуродов Туркманистон ва Эронга қарши ўйинлар олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш биз учун жуда ҳам муҳим. Майдонда боримизни берамиз. Кейинги мавсумда қаерда ўйнайман? «Каляри»дан яна «Рома»га қайтдим.Олимпиада? Агар чақиришса бораман. Бу ерда клубнинг рухсати ҳам керак бўлади”, — дейди Элдор.

Шомуродов Италия А сериясида жорий мавсум 22 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 6 июнь куни Тошкентда Туркманистонга қарши баҳс олиб боради. 11 июнь куни эса сафарда Эрон меҳмони бўлади. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan