ЎЗБЕКИСТОН

Юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ташкил этиш (тугатиш) ҳақида давлат рўйхатидан ўтказувчи органни хабардор қилиш тартиби жорий этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 28 мартдаги “Тадбиркорлик субектларига давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 165-сонли қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 9 февралдаги 66-сонли қарорига 11-Илова “Тадбиркорлик субектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ҳисобга олиш (чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг” маъмурий рагламенти тасдиқланди.

Филиални ҳисобга олиш (чиқариш) давлат хизматлари маркази томонидан Тадбиркорлик субектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали амалга оширилиши белгиланди.

Юридик шахслар ўзларининг филиалини ташкил этгандан (тугатгандан) сўнг ўн кун муддатда давлат хизматлари марказини хабардор қилиши лозим.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этиш ёки Тизимдаги шасий кабинети орқали рўйхатдан ўтади.

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, Тизим орқали мурожаат этган тақдирда эса, ариза берувчи мустақил равишда сўровномани электрон равишда тўлдиради.

Ариза берувчи томонидан сўровномага филиал ташкил қилинганлиги тўғрисида давлат тилидаги таъсис йиғилиши (пдф форматда) ва белгиланган тартибда тасдиқланган давлат тилидаги филиал низоми (ҳисобга олишда) тақдим этилади.

Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун тўлов ундирилмайди.

Ариза берувчи юқорида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этган вақтдан бошлаб давлат хизматлари маркази икки иш соати давомида аризани кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича филиал ҳисобга олинганлиги (чиқарилганлиги) ҳақида қуйида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда, ҳисобга қўйишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Мазкур Регламенга мувофиқ ҚР-код (матрик штрихли код) қўйилган филиал ҳисобга олинганлиги (чиқарилганлиги) ҳақида гувоҳнома шакиллантирилади.

Давлат хизматини кўрсатишнинг рад этиш учун ариза берувчининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаганлиги, сўровномада нотўғри ёки хато маълумотлар кўрсатилганлиги ва регламентда тақдим этилиши кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги асос бўлади.

И.Маннонов, Бойсун туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази директори

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan