Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар қуйидаги миқдордаги бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

а) коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида берилган хабар учун — БҲМнинг уч баравари миқдорида;
б) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг ўттиз бараваригача бўлса:
➖ ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг беш баравари миқдорида;
➖ унча оғир бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг етти баравари миқдорида;
➖ оғир жиноят учун — БҲМнинг
ўн баравари миқдорида;
➖ ўта оғир жиноят учун — БҲМнинг ўн беш баравари миқдорида;
в) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлса:
➖ ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун-БҲМнинг ўн баравари миқдорида;
➖ унча оғир бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг ўн беш баравари миқдорида;
➖ оғир жиноят учун — БҲМнинг йигирма баравари миқдорида;
➖ ўта оғир жиноят учун — БҲМнинг йигирма беш баравари миқдорида;
г) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг юз бараваридан кўп бўлса, қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:
➖ анча миқдор учун — пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк қийматининг ўн беш фоизи миқдорида;
➖ кўп ёки жуда кўп миқдор учун — пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк қийматининг ўн фоизи миқдорида.