ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қарашли Травус маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехи катта устаси Х.Б жамиятга тегишли бўлган тўрт хил турдаги травус маҳсулотларини ноқонуний тарзда 16 млн. сўм эвазига сотаётган вақтда далилий ашёлар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан текшириш ҳаракатлари давомида ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган травус маҳсулотлари “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг маълумотномасига кўра, жами баҳоси 21 млн. 234 минг сўмни ташкил қилиши аниқланган.
Ҳозирда фуқаро Х.Б.га нисбатан ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган жамият мулкини, мансаб мавқеини суистеъмол қилган ҳолда ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “г” банди билан малакаланиб, жиноят иши қўзғатилган ҳамда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.